Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия Буюк Британиядан товон пули талаб қилмоқда
Индонезия ҳукумати Буюк Британия элчисини чақириб, Англия саёҳат кемаси томонидан маржон қоялари йўқ қилингани учун товон пулини муҳокама қилди. Associated press агентлиги шу ҳақда хабар қилмоқда.
Индонезия денгиз ишлари бўйича катта вазири Лугут Панжайтан элчи Муаззам Маликни етказилган зарар миқдорини аниқлаш учун чақирган. Вазирлик маржон қояларига етказилган талофатни тузатиб бўлмас, деб баҳолаган.
Дастлабки суриштирув ишларига кўра, кема архипелагнинг қоқ марказида жойлашган 1600 квадрат метр майдондаги маржонларни йўқ қилган.
Аввалроқ, саёҳат кемаси Индонезиянинг маржон қочларига 2 млн долларлик зиён етказгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026