Жаҳон | 09:10 / 18.03.2017
7141
1 дақиқада ўқилади

Reuters: АҚШ Тайванга қурол-аслаҳа етказиб беришга тайёрланмоқда

АҚШ Тайванга қурол-аслаҳа етказиб беришга тайёрланмоқда, деб хабар бермоқда Оқ уй маъмуриятидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, етказиб бериладиган қурол-аслаҳалар орасига ракета қурилмалари ва кемаларга қарши ракеталар киритилиши мумкин. 

Тайвань бу қуроллар ёрдамида Хитойнинг эҳтимолий тажовузини қайтара олиши мумкин.

Оқ уй ушбу вазият юзасидан ҳозирча изоҳ бермади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид