Ўзбекистон | 19:29 / 18.03.2017
50347
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда байрамдан олдин қидирувда бўлган 634 нафар шахс қўлга олинди

Ўзбекистонда "Тозалаш-аксилтеррор" амалиёти давомида қидирувда бўлган 634 киши қўлга олинди, Бу ҳақида мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов журналистларга хабар қилди, деб маълум қилди REGNUM нашри.

Назармуҳаммедовнинг хабар беришича, халқ сайллари бўлиб ўтиши керак бўлган 262 ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда вазиятларни олдини олиш йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги чоралари кучайтирилган.

"Наврўз олдидан барча қишлоқ ва маҳаллаларда, айниқса, чегарага яқин бўлган ҳудудларда огоҳлик ва эҳтиёткорликни ошириш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда", — дея таъкидлаб ўтди вазир ўринбосари.

Айтилишича, Ўзбекистон ИИВ "Тозалаш-аксилтеррор" кенг кўламли амалиётини 21 март куни Наврўз байрами нишонланиши муносабати билан ўтказмоқда ҳамда у республикада хавфсизликни таъминлашга қаратилган.

Мавзуга оид