40 дан кўпроқ сомалилик қочқин шафқатсизларча отиб ташланди
Яман соҳиллари яқинидаги Баб-ал-Мандаб бўғозида 42 нафар сомалилик қочқин ўзлари кетаётган кемага уюштирилган ҳужум қурбонларига айландилар, деб хабар бермоқда Euronews телеканали.
80 киши ҳужумдан омон чиқишга муваффақ бўлган. Ҳужум вертолётдан амалга оширилган. Қочқинлар ёнида БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг ҳужжатлари бўлган.
"Ҳужум денгизда одамлар Судандаги Рас Ал-Аръа лагерига кетаётганларида юз берган. Уларда расмий ҳужжатлар бўлган, бироқ шунга қарамай уларга шафқатсизларча зарба берилган. Инсон ҳаётига заррача ҳурмат йўқ!", деб айтган соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ходими.
Фожиа хусийлар назорати остида бўлган Худайдо шаҳри яқинида юз берган. БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари расмий вакили Уильям Спиндлер ҳужум охирги кунлар бу ҳудудда авж олган жанглар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтган.
Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
11:20 / 11.11.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларнинг қурол омборларига зарба берди
09:20 / 05.08.2024
Сомали пойтахтидаги терактда 32 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди
12:37 / 27.07.2024
АҚШ ҳусийчиларнинг учувчисиз учоқлари ва денгиз дронлари йўқ қилинганини билдирди
08:30 / 21.07.2024