Спорт | 23:08 / 20.03.2017
18648
1 дақиқада ўқилади

Виталий Денисовнинг жароҳати бўйича охирги маълумот берилди

Москванинг «Локомотив» клуби бош мураббийи Юрий Семин жамоа ҳимоячиси Виталий Денисовнинг ҳолати ҳақида маълумот бериб ўтди. 

Ўзбекистон терма жамоасига номзод ушбу футболчи Россия Премьер-лигасининг 20-тури доирасида «Спартак»ка қарши ўйин вақтида жароҳат олганди.

«Денисовнинг ҳолати яхши. У жиддий жароҳатдан қутилиб қолган. Катта эҳтимол билан у Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи ўйинида иштирок этмайди. Иккинчи баҳсда эса майдонга тушиши мумкин. Умид қиламанки, Россия чемпионатининг кейинги турига Виталий оптимал формада бўлади», — деган Сёмин ТАСС нашрига берган интервьюсида.

Бундан аввалги хабарларда ушбу футболчи Ўзбекистон терма жамоасига Сурия ва Қатар терма жамоаларига қарши учрашувларда ёрдам бера олмаслиги айтилганди.

Айни вақтда 30 ёшда бўлган ушбу футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасида 2006 йилдан буён ўйнаб келади. 

Мавзуга оид