Остон Ўрунов жароҳат олди
Москванинг «Спартак» клуби яримҳимоячиси Остон Ўрунов жароҳат туфайли Ўзбекистон миллий жамоасининг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборади.
ЎФА расмий сайтида маълум қилинишича, 19 ёшли футболчи миллий жамоа машғулотлари вақтида жароҳат олган.
Бундан ташқари, «Пахтакор» ҳимоячиси Егор Кримец ҳам 5 октябрь куни ўтказилган машғулотларда олган жароҳати сабаб Эрон ва БАА миллий жамоаларига қарши учрашувларни ўтказиб юборадиган бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистон – Эрон миллий жамоалари учрашуви 8 октябрь куни «Пахтакор» стадионида кечади. Ўйин соат 18:00да бошланади. 12 октябрь куни эса вакилларимиз Дубайда БАА миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Ўтган мавсумда Россиянинг «Уфа» клубида ўйнаган Ўрунов янги мавсум арафасида «Спартак» сафига бориб қўшилди. У 2019 йилдан буён миллий жамоага номзод ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:00 / 26.09.2024
Чемпионлик курашига таъсир қилувчи жароҳат — Родрисиз «Сити»нинг титул пойгасидаги имкониятлари қандай?
15:58 / 07.02.2024
Остон Ўрунов Эрон клубига ўтди. Футболчининг маоши очиқланди
22:26 / 04.12.2023
Остон Ўрунов «Навбаҳор» билан хайрлашди
18:24 / 25.10.2022