Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Тошкентда Наврўз сайиллари
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, Наврўз байрами муносабати билан шаҳарнинг 20дан зиёд майдон ва истироҳат боғларида сайиллар ташкил этилди.
20 март куни эрта тонгданоқ мазкур ҳудудларда халқ сайиллари бошланди. Майдонлар, сайилгоҳлар, истироҳат боғларида миллий ва баҳор таомлари савдоси йўлга қўйилди.
Ҳар бир ҳудуддаги махсус тайёрланган саҳналарда дорбозлар, қизиқчилар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, фолклор-этнографик ансамбллар, цирк артистлари, бахшилар, шоирлар, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларининг чиқишлари ҳамда оммавий спорт ўйинлари (полвонлар мусобақаси, арқон тортиш ва ҳоказо) ташкил этилди.
Қуйида ушбу ҳудудлардан бири, Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Локомотив – Анҳор» маданият ва истироҳат боғи ёнидаги майдондан тайёрланган фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026