Жамият | 22:04 / 22.03.2017
7092
3 дақиқада ўқилади

«Ер Соати» WWF 2017: Сайёрани эмас, ўзингизни ўзгартиринг!

«Ер Соати» — Жаҳон Ёввойи табиат фонди (WWF)нинг халқаро акцияси. Ташкилотчилар экологик муаммолардан ташвишланиш рамзи сифатида  сайёра аҳолисини 60 дақиқага чироқ ва маиший электр ускуналарини ўчириб қўйишга чақиришади. Шунингдек бутун дунё бўйлаб машҳур бино ва обидаларни ёритиб турувчи чироқлар ҳам ўчирилади. «Ер Соати»нинг ҳамкори Coca-Cola'нинг Россиядаги расмий сайтида мазкур акция ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Биринчи «Ер Соати» 2007 йилда Австралияда ўтказилган. Акция муваффақиятсиз ўтган, 12 ойдан кейин эса мазкур акция яна бир бор ўтказилган - фақат бу сафар халқаро акция сифатида. 2009 йилда «Ер Соати» инсоният тарихидаги энг оммавий ҳодисага айланган: миллиарддан зиёд киши, яъни сайёра аҳолисининг 1/7 қисми акцияни қўллаб-қувватлаган. Ўтган йили эса ушбу акцияда қатнашганлар сони 2 миллиардга етди. 

«Ер Соати»нинг моҳияти кўпчилик тахмин қилгандек электр энергиясини тежашда эмас. Электр энергиясидан вақтинчалик воз кечиш - табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлувчи барча кишиларни бирлаштирувчи рамзий белги. Мавзу жуда муҳим, шунинг учун мазкур акцияни оддий кишилар билан бир қаторда шаҳарлар маъмуриятлари ва бизнес вакиллари ҳам қўллаб-қувватлашади. 

Жорий йилда Coca-Cola 60 дақиқага ўз идорасидаги чироқларни ўчириб қўяди. Шунингдек компания ўз ходимларидан хонадонларидаги электр энергиясидан бир соатга воз кечишни сўрайди.  

Ҳозирнинг ўзида келажакни қандай ўзгартириш мумкин:

Coca-Cola «Ер Соати»нинг ҳамкори сифатида барчани чиқиндиларни қайта ишлашга топширишга чақиради. Бу масъулиятли қадам экоомборни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради. 

Макулатура, пластик, алюминий ва батареяларни қайта ишлаш пунктларига топширинг. Шаҳрингизда қаерда шундай пунктлар борлигини суриштиринг. 

Маҳаллий ва мавсумий маҳсулотларни танланг, зеро товарлар узоқдан олиб келинганда катта миқдордаги карбонат ангидрид миқдори ҳосил бўлади. 

LED-лампалардан фойдаланинг: улар кам энергия сарфлайди, хизмат кўрсатиш муддати эса - бир неча йил. 

Шаҳар ичида кўпроқ велосипедда ҳаракатланишга ҳаракат қилинг, узоққа борганда эса - поездда. 

Кераксиз нарсаларингизни ташлаб юборманг: уларни бошқаларига алмаштиринг, сотинг ёки муҳтожларга тарқатинг.

Камроқ душ қабул қилинг, тишларингизни тозалаётганингизда кранни ўчириб қўйинг ва умуман, чучук сувни бекорга сарфламасликка ҳаракат қилинг.

Табиат муҳофазасига доир лойиҳаларни қўллаб-қувватланг. 25 март куни соат 18:30дан 19:30гача «Ер Соати-2017»да шам ёқинг, ўз шаҳрингизни «Ер Соати» пойтахтига айлантиринг, жониворларни қутқаринг ва албатта, чироқларни ўчириб, электр ускуналаридан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатинг (ҳаётий муҳим аҳамиятга эга ускуналардан ташқари). 

Акцияга қўшилинг ва сайёрани муҳофаза қилинг - у бизга ҳали кўп керак бўлади!

Мавзуга оид