Light | 08:07 / 22.03.2017
19994
2 дақиқада ўқилади

Кекса аёл ва унинг 20 мингта ўйинчоғи

Фото: Reuters

Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида яшовчи Катрин Блуменни ушбу мамлакатдаги (эҳтимол, Европадаги ҳам) энг катта ўйинчоқлар коллекцияси эгаси дейиш мумкин. 86 ёшли аёлнинг La Derniere Heure нашрига айтишича, коллекция йиғиш фикри қўнғироқчалардан бошланган бўлиб, кейинчалик у юмшоқ ўйинчоқларни ҳам йиға бошлади.

«Буларнинг бари мендаги бор нарсалар. Турмуш ўртоғим, ўғлим вафот этди. Ўйинчоқлар менга худди фарзандлардек», - дея айтиб ўтди кекса ёшли аёл. У сўнгги вақтларда уйдан чиқишга қийналмоқда ҳамда коллекцияни эски-туски моллар сотиладиган бозорлардаги маҳсулотлар орқали тўлдирмоқда.

Блумен уйни бир ҳафтада бир марта тозалайди ҳамда ўйинчоқларни бир жойга бошқа ерга кўчириб қўяди. Экспонатларнинг аниқ сони номаълум, бироқ эҳтимолий рақам – 20 мингдан кўпроқ. «Янги» ўйинчоқлар эса уларни ташлаб юбориш ниятида бўлган кишилар томонидан олиб келинади, улар кекса ёшли аёлни маҳаллий газеталардаги эълон орқали топиб олишади.

Қуйида кекса ёшли аёлнинг ноодатий коллекцияси тасвирларини тақдим этамиз. 

Аввалроқ 25 ёшида 1679та сигир тасвирланган ўйинчоқларни йиққан франциялик Эмелин Дюоту ҳақида ёзгандик.

Мавзуга оид