Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландиядаги парламент сайловларининг расмий натижалари эълон қилинди
Нидерландия сайлов комиссияси мамлакатда ўтган парламент сайловларининг расмий натижаларини эълон қилди. Маълум қилинишича, сайловларда мамлакат бош вазири Марк Рютте бошчилигидаги "Озодлик ва демократия халқ партияси" ғолиб бўлди. Бу ҳақда NU.nl нашри маълум қилди.
Якуний натижалар 16 мартда эълон қилинган дастлабки натижаларга нисбатан деярли ўзгармаган.
Бош вазир партияси 150 ўринлик парламентда 33 та ўрин олди. Партия 2012 йилги сайловлардагига нисбатан 8 та ўрин кам олган.
Герт Вилдерснинг "Озодлик партияси" 20 та ўрин олди ва парламентда депутатлар сони бўйича 2-рақамли партия бўлди.
"Меҳнат партияси" 9 та ўрин, "66 демократлари" 7 та ўрин олган.
Янги парламентда 5 йил аввалгидан камроқ аёллар бўлади (39 фоизга нисбатан 36 фоиз). Парламент сайловларидаги давомат 1986 йилдан бери рекорд даражада бўлди: сайловларда 81,9 фоиз овоз берувчилар иштирок этган.
Мавзуга оид
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
09:00 / 09.06.2026
Арманистон европача келажакни танлади — ЕИ раҳбарлари
19:11 / 08.06.2026