Порошенко 2016 йилда 67 кишини афв этди

Фото: RIA
Украина президенти Пётр Порошенко 2016 йилда 67 кишини афв этди, деб маълум қилди матбуот-анжуманда Порошенко маъмуриятининг афв этиш масалалари бўйича департаменти бошлиғи Александр Букалов.
"Ўтган йили президент томондан 67 киши афв этилди. Шундай бўлдики, 2016 йилда ҳам 2015 йилдагидек сонда одам афв этилган", деб айтди Букалов.
Букаловнинг айтишича, президент 23 кишини уларнинг жазо муддатини қисқартириш билан афв этган, қолганлар эса тўлиқ озод қилинган.
Афв этилганлардан 8 нафари эҳтиётсизлик билан жиноят содир этганлик учун жазоланган. Афв этилганлардан аксарияти катта ёшдагилар бўлиб, улардан 17 нафарининг ёши 60 дан ошган. Букаловнинг айтишича, афв этилганлар хавфли жиноятчилар ҳисобланмайди ва уларнинг озод этилиши Украина фуқаролари хавфсизлигига таҳдид қилмайди.
Букаловнинг таъкидлашича, 2016 йил давомида департамент афв этиш ҳақида 1791 та мурожаат олган, улардан 1435 тасида 1253 нафар судланганнинг озод қилиниши сўралган.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 09:57
-
Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик апрель ойида барқарор тикланди
Иқтисодиёт | 09:18
-
Германия ва Европанинг уч давлати етакчилари Трамп билан Украинани муҳокама қилди
Жаҳон | 09:00
-
Хитой Сурхондарёда автомобиль заводи қуриши мумкин
Иқтисодиёт | 08:56
Мавзуга оид

09:00
Германия ва Европанинг уч давлати етакчилари Трамп билан Украинани муҳокама қилди

17:25 / 18.05.2025
Россия қўшини уруш бошидан бери бир ҳужумда рекорд даражадаги дронларни учирди

18:55 / 17.05.2025
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

16:28 / 17.05.2025