Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 22 март кунининг иккинчи ярмида давлат ташрифи билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Ташриф доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон Миллий саноат кўргазмаси, икки мамлакат ишбилармон доираларининг нуфузли делегациялари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Музокаралар якунлари бўйича давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро қатор муҳим ҳужжатлар, Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган салмоқли шартномалар имзоланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:58 / 17.08.2024
Остона аэропорти самолётнинг фавқулодда қўнишидан кейин ёпилди
14:00 / 04.07.2024
Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди
17:01 / 19.06.2024
Тошкентдан Остонага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
13:23 / 05.06.2024