Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманда араб коалицияси икки минг мактабни вайронага айлантирди
Фото: AFP
Яманда Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси 2 мингдан ортиқ мактабни вайронага айлантирди. Бу ҳақда РИА Новости Яман таълим вазирлигининг ахборот бўлими директори Исмоил Зейданга асосан хабар берди.
Март ойи охирида коалициянинг Яманда амалиёт бошлаганига икки йил тўлади. Ар Риёд ва унинг иттифоқчилари 2015 йилда фуқаролик можаросига президент Абд Раббу Мансур Ҳоди ҳукуматини шиа исёнчи-ҳусийлари билан қарама-қаршиликда қўллаб-қувватлаш мақсадида аралашишган эди.
"Саудиянинг таълим муассасаларига қарши тажовузкорлиги натижасида таълим жараёнига етказилган зарар миқдори 2306 мактаб ва бошқа таълим муассасаларига тенг бўлди, улар қисман ёки тўла вайрон этилган", - дея маълум қилди Зейдан.
Унинг сўзларига кўра, зарар қиймати 400 млн АҚШ долларига тенг. Қўшимча қилинишича, ҳарбий ҳаракатлар оқибатида ўнлаб ўқитувчи ва ўқувчилар қурбон бўлган.
БМТ Яманда қуролли можаро туфайли оғир гуманитар вазият юзага келгани ҳақида кўп бора маълум қилди. Унинг маълумотига кўра, мамлакат аҳолисининг учдан икки қисми – тахминан 17 миллион инсон очликдан азият чекмоқда.
Мавзуга оид
22:53 / 27.01.2026
Саудия Арабистони улкан Mukaab куби лойиҳасини музлатиб қўйди – ОАВ
14:20 / 24.01.2026
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг янги элчиси иш бошлади
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026