22:46 / 24.03.2017
5925

Ямандаги ихтилоф қурбонлари сони 4,5 мингдан кўпроқни ташкил қилди

Фото: AP

Яманда 2015 йил 26 мартда бошланган ихтилофда 4,5 мингдан кўпроқ фуқаро ҳалок бўлди, 8 мингдан кўпроғи жароҳат олган. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари маълум қилди.   

"26 март куни Ямандаги ихтилофга 2 йил бўлади. 2015 йил 26 март кунидан Яманда жанговар ҳаракатлар оқибатида 4,733 минг фуқаро ҳалок бўлган ва 8,272 фуқаро яраланган. Бунда фақат тасдиқланган қурбонлар ва яраланганлар миқдори кўрсатилган. Қурбонлар ҳақиқий сони эса, шубҳасиз, анча юқори", дейилган хабарда.

Ҳужжатда кўрсатилишича, мамлакатда 2 йиллик ихтилоф сабабли ҳозирда 21 млн киши ёки аҳолининг 82 фоизи гуманитар ёрдамга муҳтожлик сезмоқда.

Маълумотларга кўра, охирги бир ой ичида ҳаводан зарбалар бериш ва коалиция ҳарбий кемаларидан ўққа тутиш оқибатида 106 нафар фуқаро ҳалок бўлган. 

Шу сабабли БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд ал Ҳусайн Ямандаги жиддий қонунбузарликлар юзасидан билдирилаётган юзлаб хабарларни тергов қилиш бўйича халқаро мустақил орган зарурлигини таъкидлаб ўтди. 

Top