Жаҳон | 10:53 / 24.03.2017
4035
1 дақиқада ўқилади

Бангладешда цемент ташувчи машина ағдарилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Бангладешда 10 киши цемент ташувчи машина ағдарилиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди, яна кўплаб кишилар жароҳатланган. Бу ҳақда Global TImes хабар тарқатган.

Ҳодиса Маймансингҳ туманида рўй берган. Цементовоз йўл четидаги ариққа қулаган. 10 киши ҳалок бўлиб, 4 киши жароҳатланган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид