20:15 / 24.03.2017
6204

Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда

24 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётган Саудия Арабистони Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шаяни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари борасида фикр алмашилди.

Учрашувда элчининг 2011−2017 йиллардаги самарали фаолияти қайд этилди. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳамкорлик изчил ривожланиб, мустаҳкамлангани эътироф этиди.

Элчи, ўз навбатида, дипломатик фаолиятида амалий кўмак кўрсатилгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.

Top