Жамият | 21:32 / 24.03.2017
15504
1 дақиқада ўқилади
Трамп юк машинаси ҳайдовчисига айланди
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини юк машинаси ҳайдовчиси сифатида синаб кўрди. Бундан беҳад хурсанд бўлган миллиардернинг 18 та ғилдиракли Mack русумидаги юк машинаси кабинасида тушган суратлари жаҳон нашрлари орасида тез тарқалди. Трампнинг суратларда акс этган қиёфаси мемларга айланишга улгурди.
Трамп АҚШнинг юк ташишлар уюшмаси вакиллари билан Оқ уйдаги учрашувда республикачилар Obamacare ўрнига таклиф қилаётган соғлиқни сақлаш дастурини муҳокама қилиши керак эди. Трамп Оқ уй олдига қўйилган иккита юк машинасидан бирига ўтириб кўрди. Учрашувда Трампда "I ♥️ TRUCKS" (Мен юк машиналарни яхши кўраман) деган ёзувли кўкрак нишони тақилган бўлган.