Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Тўхтабой" жоме масжиди имом-хатиби одамлар билан маърифий суҳбат ўтказди
Бугун дунёнинг айрим давлатларида турли хунрезликлар, террорчилик ҳаракатлари бўлиб турибди. Бошқа бир мамлакатда эса уруш авжида. Бу нафақат мусулмонлар, балки ишонч ва эътиқодидан қатъи назар бутун инсоният учун аламли бўлган ҳолатларга барҳам беришнинг энг самарали йўли одамларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ислом динининг тинчлик ва омонлик дини эканини тарғиб этишдир.

Шу мақсадда, 2017 йилнинг 22 март куни "Тўхтабой" жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон Бегматов Олмазор тумани "Гузарбоши" маҳалласи аҳолиси билан "Экстремистик ва террорчи оқимларнинг сохта даъволари" мавзусида суҳбат ўтказди. Имом-хатиб жаҳонда, хусусан, мусулмон ўлкаларида содир бўлаётган хунрезликларнинг муқаддас динимизга дахли йўқлигини Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифлар билан ёритиб берди. Шунингдек, Исҳоқжон Бегматов тинчликни авайлаб-асраш, доимо хушёр яшаш кераклиги, мусулмонлар намунали хулқи, одоб-ахлоқи билан ўзгаларга ўрнак бўлиши лозимлиги, доимо илмга интилиб яшаши даркорлигини таъкидлади.
Суҳбат якунида иштирокчиларга "Дунё уламолари мурожаати", "ИШИД фитнаси", "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" китоблари тақдим этилди.






Мавзуга оид
08:28
Тошкент ва Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
08:25
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
18:57 / 05.02.2026
Ёнғин вақтида асосий эшикка эмас, эвакуацион чиқиш зинасига йўналиш керак – фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракатланиш лозим?
09:34 / 05.02.2026