Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Донбассда ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Украинанинг Ми-2 ҳарбий вертолётининг Краматорск шаҳри яқинида қулаши оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина мудофаа вазирлиги вакили Александр Мотузяник хабар берган.
Таъкидланишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 15.00дан кейин юз берган.
"Дастлабки маълумотларга кўра, 5 киши ҳалок бўлган. Улар экипажнинг 3 аъзоси ва 2 йўловчи", деб айтган Мотузяник.
Унинг айтишича, айни вақтда воқеа жойида қутқарувчилар ва аксилтеррорчилик операцияси штаби зобитлари иш олиб боришмоқда.
Маълумотларга кўра, вертолёт электр узатиш линияси билан тўқнашиши оқибатида қулаган.
Мавзуга оид
09:50 / 10.01.2026
Киев Донбассда эркин иқтисодий зона ташкил этиш таклифини ўрганмоқда
16:09 / 31.12.2025
Зеленский: Донбасс бўйича муроса — ҳудудга алоҳида мақом
08:29 / 29.12.2025
Донбасс масаласи ҳал бўлмади: Трамп ва Зеленский учрашуви натижалари
20:13 / 22.12.2025