17:53 / 27.03.2017
8761

Андижонда халқаро театр куни нишонланди

1961 йили ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессида 27 март – Халқаро театр куни дея эълон қилинган. Ҳозирги кунда жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатларида 27 март театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. 

Бугун Андижон шаҳрида ушбу санага бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Касб байрамига вилоятда фаолият юритаётган – вилоят академик драма театри, ёшлар театри ҳамда вилоят қўғирчоқ театри ходимлари таклиф қилиндилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов санъат вакилларини табриклаб, соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган бир гуруҳ устоз санъаткор ва иқтидорли ёшларга вилоят ҳокимининг ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Top