Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дефо ва Варди Англияга натижа келтирди
2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг F гуруҳи баҳсларида Англия терма жамоаси Лондонда Литва термасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида 2013 йилнинг ноябрь ойидан бери терма сафида илк бора тўп сураётган Жермейн Дефо ҳисобни очди. Жейми Варди томонидан 66-дақиқада киритилган гол эса инглизларга 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.
Англия термаси ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида ўз дарвозасидан бирорта тўп ўтказмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
F гуруҳидаги ҳолат: 1. Англия — 13 очко (5 та ўйин); 2. Словения — 8 (4); 3. Словакия — 6 (4); 4. Литва — 5 (5); 5. Шотландия — 4 (4); 6. Мальта — 0 (4).
Мавзуга оид
22:43 / 08.11.2025
Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионатида Ирландияга ютқазди
22:31 / 09.10.2025
ФИФА жаҳон чемпионатларини ёзда ўтказишдан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда
19:17 / 02.10.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон 2027 йилги ФИФА U-20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
21:38 / 16.09.2025