Ўзбекистон | 13:22 / 27.03.2017
13605
1 дақиқада ўқилади

Фотосаёҳат: Тошкентдаги янги йўл ўтказгичда таъмирлаш ишлари давом этмоқда

Тошкент метрополитенининг Новза метро бекати чорраҳасида барпо этилган янги автомобиль кўприги ва унинг остидан ўтувчи Муқимий кўчалари бўйлаб автомобиль ҳаракатланишига рухсат берилгани ҳақида хабар берган эдик.

Янги олти қаторли йўл ўтказгич узунлиги 900 метрни, эни 24 метрни ташкил этади. 

Бугун 26 март куни Кун мухбири янги пиёдалар учун мўлжалланган усти ёпиқ кўприкда бўлиб, махсус репортаж тайёрлади. 

Маълум бўлишича, кўприкдаги қурилиш ишлари охирига етмаган. Шижоаткор ишчилар зинапоялар ва том қисми мустаҳкам бўлиши учун тиним билмай меҳнат қилмоқда. 

Ер усти ўтиш йўлагида махсус лифтлар ҳам ўрнатилган бўлиб, бу ёши катта, ёш болали ва ногирон инсонларнинг пастга осонгина тушиб олишига ёрдам беради. Айни дамда лифт ҳали ишга туширилмаган. 

Шунингдек, пиёдалар кўпригида махсус скамейкалар ва чиқинди қутилари ҳам ўрнатилган.

Феруза Авазова тайёрлади

Мавзуга оид