Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи ишдан ҳайдалди
Данни Блинд Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан бўшатилди. У ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Болгария билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ишдан ҳайдалди, деб хабар бермоқда KNVB сайти.
Софиядаги «Василь Левски» стадионида кечган баҳс мезбонлар фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди. Фред Грим Нидерлания термасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди.
«Биз тўғри йўлда эдик. Болгариядан қабул қилиб олинган мағлубият – менинг айбим. Афсуски, ҳаммаси шундай якун топди», - деди Блинд.
Маълумот учун, 55 ёшли Блинд Нидерландия терма жамоасини 2015 йилдан бери бошқариб келаётганди. Жамоа саралашнинг 5 учрашувида 7 очко жамғариб, А гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
14:43 / 17.12.2025
РФ Европа судига даъволар киритган ННТни “номақбул” деб эълон қилди
14:25 / 15.12.2025
Амстердамда ЦАҲАЛ кантори чиқишига қарши намойишда 22 киши ушланди
13:53 / 11.12.2025
Полшадаги НАТО ҳаво ҳимояси миссияси Нидерландияга топширилди
09:09 / 08.11.2025