Жаҳон | 07:40 / 27.03.2017
10628
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Обама Тинч океанида жойлашган оролга жўнаб кетди
АҚШ собиқ президенти Барак Обама Франция Полинезиясидаги Тетироа оролига йўл олди. Собиқ давлат раҳбари у ерда ўзининг президентлиги тўғрисида мемуарлар ёзишни бошлашни мўлжаллаган. Бу ҳақда The Washington Post ўз манбаларига асосан хабар берди.
Газета собиқ президент хотира китобига оид тафсилотларни келтирмади. Аввалроқ Penguin Random House нашриёти эр-хотин Обамаларнинг хотира китобларини чоп этишга бўлган ҳуқуқни қўлга киритгани хабар қилинганди.
Нашрнинг таъкидлашича, Обама президентлик даври тугаганидан сўнг оиласи билан кўп саёҳат қилмоқда. У шу пайтга қадар Кариб ороллари ҳамда Ҳавайида ҳам ҳордиқ чиқариб қайтганди.