20:35 / 27.03.2017
25943

Энг катта ҳақ олувчи футболчи ва мураббийлар маълум қилинди

«Реал» жамоасининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду 2016-2017 йилларда энг кўп даромад олган футболчи бўлди. France Football маълумотига кўра у «Барселона» жамоаси вакили Лионель Мессини (76,5 миллион доллар) ортда қолдириб, 87,5 миллион евро (95,3 миллион доллар) ишлаган ҳолда биринчи ўринда.

Энг кўп ҳақ тўланган футболчилар рўйхатида 3-ўринни 55,5 миллион евро билан Мессининг жамоадоши Неймар эгаллади. Ундан кейинги поғоналарда уэльслик Гарет Бейл (41 миллион евро) ва Хитой суперлигасининг «Хэбэй Форчун» жамоаси учун тўп сурувчи аргентиналик Лавесси (28,5 миллион евро) номлари қайд этилган. 

Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» мураббийи Жозе Моуринью - 28 миллион евро даромади билан энг кўп ҳақ тўланувчи мураббий сифатида эътироф этилган. 

France Football мазкур рўйхатни тузишда 2016-2017 йилги маош, бонус ва даромадларга асосланганини маълум қилди. 

Top