Жаҳон | 09:34 / 28.03.2017
3855
2 дақиқада ўқилади

CNN: Трамп Мексика билан чегарани мустаҳкамлаш учун 1 миллиард доллар сарфламоқчи

АҚШ президенти Дональ Трамп маъмурияти Мексика билан чегаранинг қарийб 100 километрлик қисмини мустаҳкамлаш учун бюджетдан 1 миллиард доллар ажратилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди

Телеканал журналистлари қўлига АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги (МХВ) ҳужжатлари келиб тушган. Уларда айтилишича, кўрсатилган маблағлар 77-километрдан иборат бўлган деворни қуришга сарфланиши ҳамда ҳозирда бор бўлган 22,5 км.лик деворни мустаҳкамлашга мўлжалланмоқда. Маъмурият янги деворни Сан-Диего шаҳри (Калифорния штати) яқинида қурмоқчи. Гап кенг кўламли лойиҳанинг биринчи босқичи ҳақида бормоқда.

Маъмурият яна 2,6 млрд долларни 2018 йилда, чегара яқинидаги инфратузилмани ривожлантириш мақсадида олмоқчи. Ҳужжатларга кўра, АҚШ ҳукумати чегаранинг бошқа қисмларини мустаҳкамлаш ҳамда қўлга олинган ноқонуний муҳожирлар сақланадиган янги марказлар қурилишига миллионлаб доллар маблағни йўналтирмоқчи. Телеканал маълумотига кўра, деворнинг бир қатор элементлари бетонли бўлади.

Трамп 25 январь куни Мексика билан чегада тўсиқ қуриш ҳақидаги фармонга имзо чекди ҳамда уни амалга ошириш дарҳол бошланиши ҳақида маълум қилди. Республикачи сайловолди кампанияси вақтида бундай деворни қуриш ҳақида бир неча бора маълум қилган, у АҚШга гиёҳванд моддалар ва ноқонуний муҳожирлар кириб келишининг олдини олади.

Шу билан бирга, Трамп қурилиш учун Мексика ҳукумати пул тўлаши кераклигини бир неча бора маълум қилиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, тўсиқ баландлиги тахминан 15 метрни ташкил этиши керак, унинг қиймати эса 10-12 млрд долларга баҳоланган. Мексика президенти Энрике Пенья Ньето эса гарчи давлат Трамп маъмурияти билан яхши муносабатлардан умид қилса-да, девор қурилишига пул тўламаслигини айтиб ўтган.

Мавзуга оид