Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қозоғистонга консерваланган палов экспорт қилади
"Unison Group" масъулияти чекланган жамияти Қозоғистонга қарийб 1 миллион долларлик консерваланган палов етказиб беради. Бу ҳақда "Халқ сўзи" газетаси ёзмоқда.
“Остона шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Миллий саноат кўргазмасидаги иштирокимиз ғоят самарали бўлди. Унда биз Қозоғистоннинг кўплаб ишбилармонлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш бўйича музокаралар ўтказиш, икки томон учун ҳам манфаатли бўлган келишувларга эришишга муваффақ бўлдик. Миллий банк ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида компаниямиз Қозоғистоннинг “Agro Max Astana”, “Даржан Групп” ва бошқа қатор савдо мажмуалари билан консерваланган ўзбек палови етказиб бериш бўйича қарийб 1 миллион долларлик шартнома имзолади”, - дейди «Unison Group» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Румия Абайдулина.
Унинг қайд этишича, маҳсулотга Қозоғистоннинг қатор савдо корхоналари томонидан талаб тобора ортиб бормоқда. Жамғарма маҳсулот рекламасини таъминлаш билан бир қаторда унинг экспортини амалга ошириш учун 250 миллион сўм миқдорида фоизсиз молиявий кўмак кўрсатди. Бу маҳсулотларни хорижий ҳамкорларга тез ва сифатли етказиб беришга ҳамда улар билан ҳамкорликни янада кучайтиришга замин яратмоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026