18:51 / 28.03.2017
25125

Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди

Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 27 мартдаги буйруғига мувофиқ 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Азимжон Эргашев Урдушевич Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан, Жиззах вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларига ҳам янги прокурорлар тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Top