Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Самарқандда трамвай ҳаракатланмоқда
Твиттер фойдаланувчиси Самарқанд шаҳри йўлларида трамвай ҳаракати бошлангани акс этган суратни намойиш этди.
Март ойи бошида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик компанияси ходимлари ва республиканинг турли ҳудудларидан Самарқандга келган мутахассислар самарқандлик ҳамкасблари билан биргаликда шаҳар кўчаларини биринчи трамвайлар ҳаракати учун тайёрланаётгани, трамвай ҳаракатини йўлга қўйиш учун 34 километрлик мис кабель ўтказилиши маълум қилинганди.
Шаҳарда трамвай йўли қуриш ишлари 2 босқичда олиб борилиши белгиланган. Ўтган йил ноябрида бошланган биринчи босқичда шаҳар темирйўл вокзалидан Сартепа мавзесигача 6,4 километрлик бўлак қурилиши белгиланганди. Бу йўлда иккита айланма йўл, электр токини мослаб берувчи тўртта подстанция ва битта депо бўлиши кўзда тутилган.
Кейинчалик қурилиш ишлари темирйўл вокзалидан Сиёб бозорига қадар давом эттирилади. Мазкур йўналиш узунлиги 5 километрни ташкил этади.
Иккинчи босқичда вокзалдан Спитамен кўчаси бўйлаб Суперфосфат заводига қадар давом этадиган 12,4 километрлик трамвай йўли қурилади. Вокзал ва заводни яна бир — Нарпай кўчасидан ўтадиган 11 километр йўл орқали ҳам боғлаш режалаштирилган.
Самарқанддаги трамвайлар: жуда кўп муаммоларни келтириб чиқарган лойиҳа
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025