Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда жуда йирик олтин кони топилди
Хитой тарихидаги энг йирик (382 тонналик захирага эга) олтин кони мамлакат шарқидаги Шаньдун вилоятида топилди. Бу ҳақда China News агентлиги хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, кон захираси 22 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Қимматбаҳо металл захираси икки километрлик масофага қадар чўзилган бўлиб, қатлам қалинлиги 67 метрга тенг. Жинсдаги олтин бир тоннага 4,52 граммни ташкил этади.
Агентликнинг таъкидлашича, кон ҳар куни 10 минг тоннани қазиб олган ҳолда фаолият кўрсатса, тўла қувват ва муаммоларсиз 40 йил давомида ишлаши мумкин.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026