Жаҳон | 11:18 / 30.03.2017
5349
1 дақиқада ўқилади

Ливияда қирувчи самолёт уй устига қулаб тушди

Ливиянинг Тобрук шаҳрида ҳарбий самолёт хусусий уй устига қулаб тушди, деб хабар бермоқда Afrigate ахборот портали.

Портал маълумотларига кўра, фалокат 29 март куни эрталаб шаҳарнинг аҳоли яшайдиган мавзесида юз берган. Самолёт уйга қулагач, ёнғин чиққан. Уйда яшовчи оиланинг уч аъзоси: уй бошлиғи, унинг рафиқаси ва фарзандларидан бири ҳалок бўлган. 

Маълум қилинишича, самолёт учувчиси ҳам ҳалок бўлган. Ливия армияси қўмондонлиги унинг ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид