Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси ФИФАга хат ёзиб узр сўради
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Чилига қарши ЖЧ-2018 саралаши доирасида кечган учрашув вақтида ҳакам ёрдамчиси билан содир бўлган вазият учун узр сўраб, ФИФАга мактуб йўллади.
«Мен Чилига қарши ўйин вақтида ҳакам ёрдамчисини ҳақоратлаганим ҳақидаги хабарларни бутунлай инкор этаман.
Келиб чиқишига кўра бразилиялик ҳакам ёрдамчиси мен нима деганимни яхши тушунганди, биз у билан дўстона оҳангда гаплашгандик.
Ўша гаплар ҳакамга қаратилмаган, балки ҳавога йўналтирилганди. Бунинг учун узр сўрайман», дейилган Мессининг интернетга чиқиб кетган хатида.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА Мессини 4 ўйинга дисквалификация қилди. Аргентина ва Чили ўйинида ишлаган ҳакамлар эса ҳақорат сўзларини эшитмаганини айтишган эди.
Мавзуга оид
19:17 / 12.07.2026
Инфантино яна ЖЧ иштирокчилари сонини ошириш ғояси ҳақида гапирди
14:43 / 07.07.2026
Трамп Инфантинодан Балогунга жазони бекор қилишни сўраганини тан олди
19:48 / 06.07.2026
«Қизил чизиқдан ўтилди». УЕФА Инфантинони ағдармоқчи
17:52 / 03.07.2026