Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 17:13 / 30.03.2017
12230
1 дақиқада ўқилади
«Реал» Пикега энг яхши жавоб қандай қайтарилишини маълум қилди
«Реал» «Барселона» ҳимоячиси Жерар Пикенинг ўз манзили томони билдирган ҳақоратларини эътиборсиз қолдирмаяпти. Футболчилар «Қаймоқранглилар» жамоаси Испания чемпионатида ҳакамлар ёрдамида ғалаба қозонаётганлиги ҳақида гапирганди.
У шунингдек интервьюлардан бирида Лионель Месси ва Неймарни судга тортаётганлар «Реал» тарафдорлари эканини айтган.
«Пикенинг сўзларига энг яхши жавобни 23 апрель куни кўришингиз мумкин, биз барча масалаларни футбол майдонида ҳал қиламиз», – дейилган пойтахт жамоаси матбуот хизмати хабарида.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш