18:21 / 31.03.2017
8784

OUKITEL K6000 Plus бозорни забт этишга тайёрланмоқда

Таъкидлаш жоизки, навбатдаги оддийроқ смартфон ҳақида гап кетганда, бу қадар шов-шув қилишга арзимас эди. Бироқ, OUKITEL K6000 Plus смартфонини оддий смартфонлар қаторига киритиш нотўғри бўлади. У қурилмаларни қувватлаш ва энергияни сақлаш борасида янгича талабларни жорий этмоқда. 

Биринчидан, OUKITEL K6000 Plus аккумулятор сиғими 6080 мА/соатга тенг. Бу дегани, сиз қанчалик истаманг, уни бир кунда ишлатиб бўлмайсиз. Иккинчидан, смартфон икки амперли, 12 вольтли қувватлаш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиб, уни бир соат 40 дақиқа ичида 100 фоиз қувватлаш мумкин.
 
Телефоннинг бошқа хусусиятлари борасида, ишонч билан OUKITEL K6000 Plus қурилмасини харид қилган мижоз афсусланмайди, дейиш мумкин. Бу 8 ядро, 1,5 ГГцли MT6750T процессори бўлиб, 4 Гб оператив ҳамда 64 Гб ички хотирага эга. У 2Тб ички хотира картасини қўллаб-қувватлайди. Асосий камераси 16 мегапиксель, олд камераси 8 мегапикселни ташкил этади. 

Смартфонга OUKITEL K6000 Plus сайтида 5 апрелдан буюртма берса бўлади. Илк харидорлар, атиги 179,99 долларга телефон эгаси бўлишлари мумкин, кейинчалик, телефон 209,99 доллардан сотилади.

Top