«Ура-урачилик замони ўтди». Президент телевидение ҳақида
30 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифалар ижроси, тизимдаги муаммолар ва соҳаларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор ўтказди.
Видеоселекторда иштирок этган «Кун.uz» манбасининг маълумот беришича, Мажлисда президент телевидение фаолиятига тўхталган. Телевидение фаолияти танқид қилинган ва тизимни ўзгартириш кераклиги таъкидланган. Бу соҳада аҳвол «эски ҳаммом, эски тос» бўлиб қолаётгани айтилган.
«Ўзбекистон» ва «Ёшлар» телеканали номлари тилга олиб ўтилган.
«Ура-урачилик замони ўтди. Телевизорда танқидий ва таҳлилий материаллар бериш керак. Одам кўрсатувларни соғиниб кутиши керак. «Ахборот» кўрсатувини ўзгартиришимиз керак», деган президент.
Мавзуга оид
13:18 / 13.08.2024
Солиқ қўмитаси йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилади
18:00 / 12.08.2024
Қувватидан тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ёшларни ўқитиш шарти билан тадбиркорларга ижарага берилади
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 12.08.2024