Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Warner Bros "Бэтгерл" ҳақида фильм олишни бошлади
Warner Bros. кинокомпанияси "Бэтмен" коинотидаги суперқаҳрамон қиз - "Бэтгерл" ҳақида фильм олишни бошлади. Бу ҳақида NME хабар берди.
Лентанинг режиссёри, сценарийнависи ва продюсери - Жосс Уидон. У "Қасоскорлар", "Қасоскорлар: Альтрон даври" картиналари ва Нил Патрик Ҳаррис иштирокидаги "Даҳшатли Докторнинг мусиқий блоги" мини-сериалини суратга олган. Шунингдек Уидон "Ўйинчоқлар тарихи" ва мультфильми ҳамда "Ўрмондаги кулба" қора комедияси сценарийсини ёзган.
Фильмдаги актёрлар номи ҳозирча ошкор этилмаган. Манбада "Бэтгерл"да "Бэтмен" коинотидаги персонажлар ҳам бўлиши таъкидланган.
DC комиксларида Бэтгерл номи остида бир неча қаҳрамон кўриниш берган. Баъзи версияларда персонажлар тарихи Бэтмен тарихини такрорлаган, бошқаларида эса Бэтгерл суперқаҳрамоннинг шериги сифатида қатнашган. Персонаж 1997 йилги Жорж Клуни, Арнольд Шварцнеггер ва Ума Турман иштирокидаги "Бэтмен ва Робин" фильмида пайдо бўлган.
Мавзуга оид
08:50 / 28.02.2026
Paramount Warner Bros. Discovery’ни 110 млрд долларга сотиб олади
08:37 / 27.02.2026
Netflix Warner Bros.'ни сотиб олиш бўйича келишувдан чиқмоқчи
13:11 / 23.12.2025
Netflix'га рақобат: Paramount WBD учун 108 млрд долларлик таклиф тайёрлади
19:20 / 28.02.2018