19:41 / 02.04.2017
6174

Brexit'дан кейин Британия паспортларининг анъанавий ранги қайтарилиши мумкин

Фото: Getty Images

Британиянинг қизил рангдаги паспортлари 2019 йилда, яъни мамлакат Европа Иттифоқи (ЕИ)дан чиққанидан сўнг анъанавий тўқ кўк рангга қайтиши мумкин. The Guardian шу ҳақида хабар берди

Буюк Британия паспорти янги версияси дизайнини ўзгартириш ва ишлаб чиқариш тўғрисидаги шартнома доирасида мамлакат ҳукумати 490 миллион фунт ажратмоқда. 

Британия ИИВ вакили мамлакат паспорти сохта ҳужжатлардан ҳимояланиш мақсадида ҳар беш йилда ўзгаришини маълум қилди. 

Жорий шартнома 2019 йилда якунланади, Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишини ёқловчи кўплаб сиёсатчилар бу анъанавий паспорт дизайнини қайтариш учун энг яхши имкон деб ҳисоблашади. 

Идорада бу борада якуний қарор чиқарилмагани таъкидланди. 2017 йилнинг 29 мартида мамлакат бош вазири Тереза Мэй Brexit жараёнига старт бергани боис Британия 2019 йилда ЕИни тарк этиши керак бўлади. 

Мавзу
Brexit жараёни
Мэй Брюсселни Brexit бошланганлиги ҳақида хабардор этувчи мактубни имзолади
Барчаси
Top