Фавқулодда вазиятлар вазирлиги заҳарли қўзиқоринлардан сақланишга чақирди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакат аҳолисини заҳарли қўзиқоринлардан сақланишга чақирди.
ФВВ маълумотларига кўра, ер юзида қўзиқоринларнинг 100 000 дан ортиқ ботаник турлари мавжуд бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида уларнинг 300 дан зиёд тури мавжуд. Бироқ шулардан атига 25 туригина истеъмол учун яроқли ҳисобланади.
“Республикамиз ҳудудида ўсадиган қўзиқоринларнинг 275 тури заҳарли ҳисобланади. Уларнинг таркибида турли хил кучли заҳарли моддалар мавжуд бўлиб, қўзиқоринга қанчалик ишлов берилмасин (қайнатиш, қовуриш, димлаш, дудлаш, маринадлаш), таркибидаги заҳарли моддалар йўқолиб кетмайди ҳамда ошқозон-ичак ферментлари таъсирида парчаланмайди, истеъмол қилган инсонларни заҳарланишга, оғир ҳолларда эса – ўлимга олиб келади”, - дейилади вазирлик хабарида.
Республиканинг баъзи жамоа ва ширкат хўжаликларига махсус иссиқхоналарда истеъмол учун яроқли бўлган “вешенка” ва “шампиньон” қўзиқорин турларини етиштириш ва савдо қилиш учун рухсат берилган.
Маданий шароитда етиштирилаётган қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган консерва маҳсулотларига санитария-эпидемиология назорати хизмати назоратининг лабораторияларида таҳлил қилиниб, инсон соғлиги учун зарарсиз деб топилган тақдирда гигиеник сертификат берилади. Ана шундай қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотларни савдо шохобчаларидан харид қилиш ҳеч қандай хавф туғдирмайди.
Заҳарланиш белгилари: Заҳарли қўзиқоринни билмай истеъмол қилган кишилар 6-12 соат вақт ўтганидан сўнг кўнгли айнаб, тез-тез қайт қилади. Ошқозон-ичак фаолияти бузилиб, қоринда оғриқ пайдо бўлади ва бутун аъзойи бадани бўшашиб кетади.
Организмга зарари: қўзиқорин таркибидаги заҳарли моддалар жигар, буйрак, меъда ости бези ва марказий асаб тизими аъзоларини қаттиқ шикастлайди.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
10:46 / 15.11.2024
Қоидабузарлик қилган ФВВ автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди
19:07 / 12.11.2024
ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
19:32 / 07.11.2024