Жамият | 12:52 / 04.04.2017
11090
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистоннинг янги муфтиси мусулмонлар қурултойида тасдиқланди

Бугун, 4 апрель куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида республика мусулмонларининг олтинчи қурултойи бўлиб ўтди. Унда Максатбек ажи Токтомушев муфти сифатида тасдиқланди, деб хабар қилмоқда 24.kg ахборот агентлиги. 

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни республика Уламолар кенгаши Қирғизистон мусулмонларининг амалдаги етакчисини янги муфти сифатида сайлаган эди. 

Аввалроқ, мусулмонлар етакчилигига шайх Чубак ажи Жалилов, Ўш вилоятининг собиқ қозиси Ниёзали Орипов ва амалдаги муфти Максатбек ажи Токтомушевлар ўз нозодларини илгари сурган эди. 3 апрель куни Чубак ажи Жалилов ва Ниёзали Ориповлар ўз номзодларини қайтариб олишганди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид