Жаҳон | 19:35 / 04.04.2017
10491
1 дақиқада ўқилади

Путин Саудия Арабистони қиролини Россияга таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд  ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати. 

"Саудия Арабистони қироли Санкт-Петербургдаги ваҳший терактни қоралади ҳамда Россия президенти ва Россия халқига чуқур ҳамдардлик билдирди", деб айтилди Кремлда.

Икки давлат раҳбарлари террорчилик хавфига қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш муҳимлигини тасдиқладилар. Бундан ташқари, томонлар сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни ошириш зарурлигини қайд қилишди.

"Турли даражаларда тузилажак шартномалар муҳокама қилинди. Владимир Путин Саудия Арабистони қиролини Россияга таклиф қилганини тасдиқлади", дейилди хабарда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид