Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Идлиб воқеаси бўйича асоссиз айбламасликни сўради
Россия президенти Владимир Путин Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳу билан телефон мулоқоти вақтида Идлиб воқеасини гаплашди. Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, у мулоқот чоғида текширувлар якунланмагунига қадар қайсидир томонни кимёвий қурол қўллашда айбламаслик кераклигини қайд этган.
"Суриянинг Идлиб вилоятида 4 апрель куни рўй берган ҳодиса бўйича фикрлар алмашилди. Владимир Путин халқаро миқёсда жиддий текширувлар ўтказилиб, натижалар олинмагунича, қайсидир томонни кимёвий қурол қўллашда айбламаслик кераклигини қайд этиб ўтди", дейилган хабарда.
4 апрель куни Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази Хан-Шайхунга заҳарли газ тўлдирилгани тахмин қилинган бомбалар ташлангани, бунинг оқибатида камида 100 киши, шу жумладан ўнлаб нафар бола ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган эди. Шунингдек, 500 киши заҳарланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Мухолифат ушбу ҳужум Сурия ҳукумати томонидан содир этилганини иддао қилди. Башар Асада ҳукумати эса айбловларни рад этмоқда.
Россия Идлибдаги кимёвий ҳужум бўйича ўз резолюция лойиҳасини тақдим этди
Мавзуга оид
21:31 / 06.05.2026
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
12:58 / 22.12.2024
Янги Сурия қандай бўлади: Идлиб кўчаларидан қиёс
21:06 / 05.12.2024
Ҳалабни ким ва қандай қилиб эгаллади? Сурия урушидаги асосий 10 савол
16:09 / 05.12.2024