Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия ҳар йили бизнес-форумлар ўтказишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Россия ҳар йили бизнес-форумлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Москвага ташрифи давомида хабар берди.
«Албатта, минтақалараро ҳамкорлик янги, жуда муҳим истиқболли йўналиш ҳисобланади. Минтақалараро ҳамкорлик ҳақида айтиб ўтмоқчиман. Владимир Владимировичга бунга кўмак бераётгани учун катта раҳмат. Биласизки, минтақалар учрашганда, жуда кўп масалаларни тўғридан-тўғри ҳал этишади ва аниқ натижалар бор. Бу нимадан дарак бермоқда? Минтақалар учрашишни, савдо қилишни, бир-бирига ташриф буюришни истамоқда. Мен ўз ҳокимларимиз билан гаплашдим, улар буни мамнуният билан давом эттиришмоқчи», - дея таъкидлаб ўтди Ўзбекистон раҳбари.
«Биз ҳурматли Владимир Владимирович билан бизнес-форумларни ўтказиш ҳақида келишиб олдик: бир йили Россияда, бир йили Ўзбекистонда. Шунингдек мен Владимир Владимировични кейинги йили Бухоро, Хоразм ёки Самарқандда мамлакатларимиз икки президенти иштирокида катта бизнес-форум ўтказишга таклиф қилдим», - деди Президент.
Мавзуга оид
22:27 / 15.12.2025
Украина ҳарбийлари Россия сувости кемаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди
19:32 / 15.12.2025
Киши бошига табиий бойликлар: Саудияда 1 млн, Россияда 520 минг доллар. Ўзбекистонда-чи?
19:30 / 15.12.2025
Миграция агентлиги Москвадаги муҳтож мигрантларни вақтинчалик яшаш жойи билан таъминлайди
16:31 / 15.12.2025