Ўзбекистон | 12:22 / 07.04.2017
6032
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Қирғизистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди

2017 йил 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкентга МДҲ иштирокчи давлатлари Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлар икки томон кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда таъкидланганидек, 2016 йил 24 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон учрашуви ва унинг якунлари томонларда мавжуд масалаларни ўзаро ҳурмат асосида ва бир-бирининг манфаатларини инобатга олган ҳолда муҳокама қилиш ва ечиш учун сиёсий ирода мавжудлигини тасдиқлайди.

Алоқаларнинг сўнгги вақтлардаги фаоллашуви, кенг жамоат вакиллари иштирокида турли даражадаги делегациялар ташрифларининг қизғин алмашинуви икки томон ҳам сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан манфаатдор эканлигига гувоҳлик бериши қайд этилди.

Учрашувда Қирғизистон элчиси Данияр Сидиқов иштирок этди.

Мавзуга оид