Бишкек ҳодисаларига 7 йил тўлди. Фотожамланма
Бугун Қирғизистоннинг иккинчи президенти Қурмонбек Бакиев ҳокимият тепасидан ағдарилганига 7 йил тўлди.
2010 йил ҳодисалари Таласда бошланган бўлиб, у ерда милициянинг мухолифат тарафдорлари билан илк тўқнашувлари рўй берди. Айнан ўша ерда биринчи бўлиб давлат ҳокимияти органларининг бинолари эгаллаб олинди, намойишчилар ички ишлар вазири Молдомус Конгантиевни гаровга олишди.
Шундан сўнг намойишлар пойтахт Бишкек шаҳрида ҳам содир бўлди. Ала-Тоо майдонидаги қонли ҳодисалар ва “Оқ уй”нинг эгалланишига ўша йилнинг 6 апрель куни мухолифат етакчиларининг қўлга олиниши сабаб бўлди.
24.kg нашри 2010 йилнинг 7 апрелдаги ҳодисаларга бағишланган фотосуратларни тақдим этди.
Архив сурати. Бишкекда 7 апрель куни “Форум” биноси ёнидаги милиция билан илк тўқнашувлар
Архив сурати. Милиция йиғилганларни ушлаб тура олмади, илк жароҳатланганлар ҳақида маълумот пайдо бўлди
Архив сурати. Мухолифат вакиллари милиция машинасини ағдариб ташлашди
Архив сурати. Айнан “Форум” биноси ёнида намойишчилар қўлида илк бора қурол пайдо бўлди
Архив сурати. Вазият назоратдан чиқа бошлади, машиналар ёқила бошланди
Архив сурати. Мухолифат вакиллари “Оқ уй” томон қараб ҳаракатланишга чақирмоқда
Архив сурати. Намойишчилар Ала-Тоо майдонига қараб кетишмоқда
Архив сурати. Гувоҳларнинг эслашича, “Форум” биносидан Бишкек марказига анча тажовузкор омма йўл олган
Архив сурати. Мухолифат тарафдорлари Чуй проспекти ва Шопоков кўчаси кесишмасида
Архив сурати. “Оқ уй”га милиция қўшимча кучлари етиб келмоқда
Архив сурати. Бишкек марказига махсус кийимдаги милиция ходимлари етиб келмоқда
Архив сурати. Ала-Тоо майдонида милициянинг биринчи “занжири”
Архив сурати. Милиция ходимлари кечга бориб намойишчилар билан тўқнашувлар нималарга олиб келиши мумкинлигини тушунишмаган ҳам
Архив сурати. “Оқ уй”ни қуршаб олган милиция
Архив сурати. Намойишчилар бронетранспортёрни эгаллаб олишди
Архив сурати. “Оқ уй”га илк ҳужумлардан бири, машина мерганлар томонидан ўққа тутилди
Архив сурати. 2017 йилнинг мартида Ала-Тоо майдонида ИИВ академияси икки талабасининг ҳалокати билан боғлиқ жиноий иш қайта қўзғатилди
Архив сурати. Милиция майдонда йиғилганларга қаршилик кўрсата олмай қолди
Архив сурати. Мухолифат вакиллари дарвозаларни синдириб, “Оқ уй” ҳудудига киришмоқчи
Архив сурати. Намойишчилар “Оқ уй”га кириб келишди
Архив сурати. Айнан шу дарвозаларда энг кўп инсон ҳалок бўлди
Архив сурати. Намойишчилар яраланган ва ҳалок бўлганларни ўзлари олиб чиқиб кетишган
Архив сурати. Милициядан олиб қўйилган қалқонлар ўқлардан асраб қола олмаган
Архив сурати. 7 апрель куни “Оқ уй” ёнида норозилик намойиши иштирокчиси ва милиция ходимларидан 87 нафари ҳалок бўлди
Архив сурати. Ала-Тоо майдонида уч юздан ортиқ инсон жароҳат олди
Архив сурати. “Оқ уй” ёнидаги ёнаётган машиналар
Архив сурати. Тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари Ала-Тоо майдонида илк яраланганлар ҳақида маълумотлар пайдо бўлиши билан ишга киришишди
Архив сурати. Шифокорлар ўзларига ҳам ҳужум қилишганига қарамай ёрдам кўрсатишмоқда
Архив сурати. Бош прокуратура биносидаги ёнғиннинг илк кадрлари
Архив сурати. Намойишчилар қўлида фақатгина мухолифат партиялар байроқлари бўлмаган
Архив сурати. “Оқ уй” майдонида бир неча хизмат машиналари ёқиб юборилди
Архив сурати. Ҳужум билан эгалланган “Оқ уй” зиналарида
Архив сурати. 2010 йилнинг 7 апрель куни ҳокимият тепасидан ағдарилган Қурмонбек Бакиевнинг портрети
Мавзуга оид
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
18:02 / 10.08.2024
TezJet авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:31 / 23.07.2024
Қирғизистон пойтахтига автомобилда кириш пуллик бўлиши мумкин
09:13 / 18.05.2024