Фан-техника | 20:32 / 08.04.2017
21389
3 дақиқада ўқилади

3D принтерда чоп этилган уйга саёҳат

Украинанинг янги стартапи Passivdom 3D нашр технологиясидан унча катта бўлмаган модул уйларни тиклашда фойдаланмоқда. Принтер 35 метр квадрат майдонли уйнинг деворлари, том ва полини 8 соатлар атрофида нашр қилади. Дераза, эшик, сантехника жиҳозларини жойлаштириш ва электр тармоқларини ўрнатиш кейинчалик ишчилар гуруҳи томонидан тамомланади. Бу йўл билан тикланган уйлар тўлиқ муқобил  ва кўчма бўлиб, уларни ташқи электр тизимлари ва ичимлик сув тизимларига улаш талаб этилмайди. 

Уй қуёш батареяси ҳамда ҳаводаги сувни конденсатлаш усулидан фойдаланади. Бундан ташқари, тизимга керакли сувни қуйиш ҳам мумкин. Чоп қилинган уйларнинг муқобил канализация тизими ҳам кўзда тутилган. Қуйида бу каби уйларнинг ташқи ва ички кўринишлари қандай эканини кўриш мумкин. Маркетолог Мария Сорокинанинг  Business Insider нашрига маълум қилишича, энг арзон Passivdom 31,9 минг доллар туради. 

Кириш эшиги остонасидан уй шундай кўринади. Ошхона билан туташиб кетган яхлит хона. 

Бу моделда алоҳида ётоқхона кўзда тутилмаган, ошхона ёнида кичик чўмилиш хонаси мавжуд. 

Passivdom бу каби уйларнинг уч хил намунасини таклиф этмоқда. Аммо, мижоз ўз хоҳишига кўра, буюртма бериши ҳам мумкин. 

Шундай уйлар туфайли табиат қўйнида истовчилар катта шаҳарлардан узоқроқда истиқомат қилишлари мумкин. 

«Биз табиатга яқинроқ бўлган ҳолда қулайлик воз кечмасдан яшаш имконига эга бўлишимиз керак. Бу технология ўрмонда, тоғда ва ёки соҳилбўйида яшаш имконини беради», — дейди Мария Сорокина.

Passivdom уйларини ишлаб чиқиш учун стартап жамоаси 3D принтер учун чизмаларни тайёрлайди. Улар Украина ва Калифорниядаги фабрикаларда тайёрланади. Принтер 7 ўқли уйнинг 20 смлик том, пол ва деворларини углерод, базальт толалари, полиуретан, смола ва шишатолалардан фойдаланган ҳолда қаватма-қават чоп этади. 

Сўнгра, эшиклар, дераза, маиший техника, сигнализация, қуёш панеллари ва тозалаш, электр ҳамда ҳаво айлантириш, хавфсизлик тизимлари ўрнатилади. Моделдан келиб чиқиб, бу жараённинг барчасига 24 соатгача вақт кетиши мумкин. Йирикроқ ва махсус буюртмали уйларни ишлаб чиқиш 1 ойгача вақтни олиши мумкин. 

Стартап асосчиларининг фикрича, 3D нашр — уй қуришнинг арзон ва самарали усулидир. Шу билан бирга, уларни бирмунча арзон нархларда сотиш мумкин. 

«Юз миллиондан ортиқ инсон уйсиз кун кечиради, — дейди Сорокина. — Арзон уй-жойлар нафақат тежаш имконияти, балки заруратдир».

Мавзуга оид