Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳэмилтон Хитой Гран-приси квалификациясида ғолиб чиқди
Формула-1 бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи Mercedes Benz жамоасининг британиялик пилоти Льюис Ҳэмилтон Хитой Гран-приси квалификация босқичида рақибларини ортда қолдирди.
Жаҳоннинг 3 карра чемпиони айланмани 1 дақиқа 31,678 сонияда босиб ўтиб, энг яхши натижани кўрсатди. Ferrari жамоаси пилоти Себастьян Феттель ундан 0,186 сонияга ортда қолиб иккинчи бўлди. Учинчи бўлиб Ҳэмилтон жамоадоши Валттери Боттас келган. Феттелдан атиги лаҳзанинг бир улушида ортда қолган.
Toro Rosso жамоаси аъзоси россиялик Даниил Квят тўққизинчи натижани кўрсатган. Хитой Гран-приси учун пойга 9 апрель куни Тошкент вақти билан соат 11:00да бошланади.
Мавзуга оид
22:01 / 09.12.2025
Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
20:06 / 05.10.2025
McLaren Формула-1 конструкторлар кубогини муддатидан олдин қўлга киритди
18:33 / 21.09.2025
Ферстаппен F1 пойгасида Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди
17:22 / 25.05.2025