14:07 / 09.04.2017
15963

Мисрда иккита кучли портлаш рўй берди

Мирснинг Танта шаҳрида (Қоҳира шимолида)ги Мар-Гиргис ибодатхонаси ёнида портлаш содир этилди. Бу ҳақида "Ал-Ҳадас" телеканалида хабар берилди. 

"Ал-Арабийя" телеканалига кўра, портлаш натижасида камида 5 киши ҳалок бўлган, 50 нафарга яқини жароҳат олган. Миср расмийлари ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақидаги хабарни тасдиқлашмади. 

Портлаш ҳақидаги маълумотлар бир-биридан фарқ қилмоқда: баъзи хабарларга кўра, портлаш қибтий черкови  олдидаги майдонда содир бўлган, бошқаларига кўра эса - черков ичида. Черков атрофидаги ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган. 

Сўнгги хабарларга кўра, Танта шаҳрида яна бир - иккинчи портлаш қайд этилган. "Ахбар Ажила" порталига кўра, иккинчи портлаш полиция ўқув маркази ҳудудида содир бўлган.

9 апрель куни мисрлик насронийлар ўз диний байрамини нишонлаш учун черковларга йиғилишади. 

2016 йилнинг декабрида муқаддас Петр черковида, Қоҳирадаги Аббосия туманидаги қибтий ибодатхона мажмуида ҳам теракт рўй берган эди. Ўшанда портлаш 26 кишини ҳаётдан олиб кетган, 50 нафарга яқини жароҳат олганди. 

Top