22:55 / 09.04.2017
12164

Миср черковларидаги портлашларда 44 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Мисрдаги копт насронийлари қатнайдиган черковларда худкушлар томонидан амалга оширилган иккита теракт оқибатида 44 киши ҳалок бўлди, 100 киши жароҳат олди. Бундай маълумотларни Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги келтириб ўтди. Охирги маълумотларга кўра, Танта шаҳрида 31 киши, Искандарияда эса 13 киши ҳалок бўлган.   

Танта ва Искандария шаҳарларида бир неча соат фарқ билан мисрлик насронийларга қаратилган терактлар содир этилган. 

Пальма яшканбасида (насронийларда пасхадан бир ҳафта олдинги шанба ва якшанба кунларда ўтказиладиган байрам) черковларда байрам ибодатига кўплаб диндорлар йиғилган бўлган. Искандариядаги Авлиё Марк черковида портлаш вақтида байрам ибодатини олиб бораётган копт патриархи Тавадрос II бўлган. Патриархга ҳеч нарса қилмаган.

Искандариядаги терактда агар полициячи худкушни тўхтатмаганда, қурбонлар кўпроқ бўлиши мумкин эди. Полициячида нотаниш киши шубҳа уйғотган. Оқибатда портловчи қурилма черковга кираверишда портлаган. Полициячи ҳалок бўлган. 

Тантада шаҳар масжиди ёнида аниқланган яна битта бомба зарарсизлантирилган.

Top