Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия ҳудуди устидан кузатув парвози амалга оширади
АҚШнинг ОС-135Б самолёти 10 апрелдан 14 апрелгача Россия ҳудуди устидан очиқ осмон келишуви доирасида кузатув парвози амалга оширади. Бу ҳақда Россиянинг ядровий хавфни камайтириш миллий маркази раҳбари Сергей Рыжков маълум қилди.
"Очиқ осмон келишувини амалга ошириш доирасида 10 апрелдан 14 апрелгача АҚШ ва Чехиянинг кўшма миссияси Россия ҳудуди устидан ОС-135Б кузатув самолётида кузатув парвози бажаради", деб айтди Рыжков.
Рыжковнинг айтишича, парвозни белгиланган йўналиш бўйича бажариш вақтида россиялик мутахассислар парвознинг келишилган кўрсаткичларига қатъий амал қилиниши ва кузатув қурилмаси қўлланиши тартибини назорат қиладилар.
Мутахассиснинг айтишича, ОС-135Б самолёти бирор бир қурол қўллашга мўлжалланмаган самолётлар синфига киради.
Мавзуга оид
17:21
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45