Спорт | 12:04 / 10.04.2017
43060
1 дақиқада ўқилади

Алишер Усмоновнинг «Пахтакор» акциядорига айлангани тасдиқланмади

Россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг «Пахтакор» клубини сотиб олгани ҳақида хабарлар тасдиқланмади. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатган.

«Интернет нашрларида Алишер Усмоновнинг «Пахтакор» клубини сотиб олгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Усмонов клуб акциядорига айлангани ҳақида хабар тарқалганди.

 

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид